5 Дек

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг миллий озчиликлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги ташаббуси билан «Өрлеу»  малака ошириш Миллий маркази ҳамкорлигида Тўлебий туманидаги «Алма тау» истироҳат масканида «Интеграция ва барқарор ривожланиш мақсадида кўп тилли ва кўп маданиятли таълим бўйича Халқаро мактаб» мавзусида Халқаро конференция ишламоқда.

Конференция очилиши маросимида ЕХҲТ элчиси, Астана шаҳридаги ЕХҲТ дастурлари идораси раҳбари Дьерд Сабо, «Өрлеу»  малака ошириш Миллий маркази  раҳбарлари  Садвакасова Раиса Аждаровна ва Искакова Лаура Турлыбековна, шунингдек, Республика «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов сўзга чиқди.

Мазкур тадбирдан мақсад — миллий озчиликларнинг кўптилли ва кўп маданиятли таълим дастурини ривожлантириш. Шунингдек, ўзаро мулоқот воситасида миллий озчиликлар учун таълимни мукаммаллаштириш ҳисобланади.

Анжуманда вилоятнинг услубият кабинетлари ҳамда қатор мактабларидан раҳбарлар ва мутахассислар иштирок этишмоқда. Конференция 8 декабргача давом этади. Шу каби тадбирлар билингвал таълим соҳасида ижобий натижаларга олиб келиши кутилмоқда. 

  

Оставить комментарий: