23 мая

Туркистон шаҳридаги Собир Раҳимов номли мактаб сайтимизнинг SmartS интернет олимпиадасига қўллов кўрсатган ташкилотлардан бири бўлди. Нишанов Рахимжан Бабажанович раҳбарлигидаги жамоа, ўқувчилар мураббийларимизни самимий кутиб олишди. Ташкилотчимиз Ертаева Матлуба Джурахановнанинг бу тадбирда тутган ўрни салмоқли бўлди. Зеро, айнан шу болалар учун меҳрини аямай ишлаётган муаллима туфайли болалар илк бор ўз тилларидаги синовга кира олишди.

Иззатуллаев  Ёдгор, Саидкаримова Севинч, Маннабова Севинч, Алдашов Азамат, Бахтиярова  Чарос, Атажанов Дидар, Файзуллаев Суннат ва бошқалар юксак натижаларга эриша олишди. Тиришқоқ болаларнинг дастлабки довондан ўтишгани кўриниб турарди. Бу эса устозлари виждонли юртнинг билими чуқур бўлишининг яна бир далилидир. Ва албатта, келажакда бу мактабдан эл фарзанди бўладиган ўқувчилар чиқишига ишончимиз комил.




Оставить комментарий: