26 Июл

«Дўстлик ҳамжамияти Қозоғистон фуқаролари учун Ўзбекистон олий илмгоҳлари ва ўрта махсус таълим даргоҳларида билим олиш имконияти яратилишини сўраб, бир қанча марта қўшни мамлакат раҳбариятига мурожаат этганди. Бу йўналишда дастлабки натижалар кузатилмоқда.

  1. Ўзбекистон Ўрта ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлигига унинг ҳудудида иш юритаётган таълим муассасаларида қозоғистонлик талабаларнинг ўзбек тили ва адабиёти, бошланғич таълим ва бошқа қатор ихтисослар бўйича ўқиш имкониятини кўриб чиқишни топширди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари ва Қозоғистон Республикаси Давлат раҳбари ўртасидаги келишувларга мувофиқ икки мамлакат таълим тизимини яқинлаштириш бўйича ҳаракатлар бошлаб юборилди.
  3. Қозоғистонлик талабалар учун олий илмгоҳлардан бири — Тошкент давлат ҳуқуқшунослик институти эшикларини очди. Ўйлаймизки, вақти билан бундай олий илмгоҳлар сони ортиб боради. Қуйида ушбу олий илмгоҳга кириш шартларини чоп этмоқдамиз.

Тошкент давлат ҳуқуқшунослик институти Ҳуқуқшунослик ихтисоси бўйича 2017-2018 йил учун хорижий давлатлар гражданларини ўқишга чақирмоқда. Бу ҳақда ҚР таълим вазирлиги сайтининг http://edu.gov.kz/ru/page/grazhdanam/konkursi_i_obyavleniya/tashkentskii_gosudarstvennii_uridicheskii_universitet_obyavlyaet_priem_inostrannih_grazhdan_v_bakalavriat саҳифасида эълон берилди.

Тафсилотларни tsul.uz сайтидан олиш тавсия этилган.

Институт сайтидан қуйидаги телефонлар ва электрон почтани топишга муваффақ бўлдик:

КОНТАКТЫ
Ташкентский государственный юридический университет

Тел.: (+998 71) 233-42-09
Факс.: (+998 71) 233-37-48
e-mail: info@tsul.uz

Институти сайтининг http://www.tsul.uz/ru/interaktivnie-uslugi/priemnaya-komissiya саҳифасида қуйидаги нархлар кўрсатилган:

Ўзбекистон гражданлари учун:

бакалавриат – 9 850 000 сўм

Хорижий давлатлар гражданлари учун:

бакалавриат – 4 200 $

Оставить комментарий: