25 мая

«Султанрабат» мактабидан олган энг катта қувончим – 30 йил деганда биринчи ўқитувчим билан учрашиб колдим. Юнусова Тажиниса опа ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, мактабнинг кўзга кўринган устозлари қаторида экан.

Директор Ш. Ҳасанов раҳбарлигидаги аҳил жамоа, тоғ ҳавоси ва шаҳар имкониятларидан эмин-эркин фойдаланиб ўсаётган ўқувчилар жудаям самарали таълим ва тарбия юритилаётганини исботлашди. Ташкилотчимиз, бошланғич синфлар бўйича директор ўринбосари Дилрабо Қоратоеванинг улкан ёрдами билан олимпиадамиз муваффақиятли якунланди. Бунинг учун барча муаллимлар, ота-оналарга миннатдорчилигимни билдираман.

Шу билан бирга баъзи расмларнинг сифати кўнгилдагидек бўлмасада, суратда қаҳрамонларимизнинг таълим йўлидаги шижоати ҳисобга олиб, чоп этишга қарор қилдик.

Динара Қувашева. Ижодкор.


Оставить комментарий: