21 Апр

АЗИЗ  УСТОЗЛАР!

2016-2017 ўқув йили ҳам якунланмоқда. Йил давомида ўқувчиларимизга давлат стандартлари бўйича билим бердингиз, ўргатдингиз! Сарҳисоб қилиш вақти келди!  maktab.kz  сайти ўқувчилар билимини синаб кўриш ва рейтингини чиқаришда кўмаклашиш мақсадида SMARTS (маъноси: «ақлли ўқувчи») олимпиадаси уюштирмоқда.

Илк бора ўзбек тилида таълим берилаётган синфлар учун ўз она тилида саволлар тайёрланди. Синовлар янгиланган таълим дастури асосида ўқиган 1-синф ўқувчилари учун математикадан 10 вариант; 2, 3, 4-синфлар учун 2 вариант асосида математика фанидан асосида ўтказилади.

Олимпиадада барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари бошланғич синф муаллимлари раҳбарлигида қатнашиши мумкин.  Иштирок этиш учун 24 апрелдан сайтимиз электрон почтасига ёки телефон рақамларига мурожаат этасиз. Ишончли вакилимиз мактабингизга боради ва Олимпиадани ўтказишда ёрдамлашади, барча иштирокчиларга сертификатлар, ғолибларга дипломлар ва муаллимларга Мақтов қоғозлари  топширади.

Математика бўйича масъул: Арзикулова Ҳилола.

Олимпиада материаллари сайтимизда ОЛИМПИАДА рукнида эълон қилинади.

Сайт маъмурияти.    

Оставить комментарий: