14 Июн

«Жанубий Қозоғистон» газетасининг етакчи журналистлари қаторидан жой олган Малика Элтоева (Абдураимова)  спорт соҳасида ҳам муваффақиятлари билан танилиб келмоқда. Унинг илк устози, бошланғич синф муаллимаси Дилбар Юлдашева, у ўқиган мактаб директори Абдураҳмон Нишонбоев эди. Вилоятимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида ўтган беллашувда Малика шаҳмат бўйича аёллар ўртасида 2-ўринни эгаллаб, жамоанинг муносиб ўринни эгаллашига улкан ҳисса қўшди. Маликанинг ота-онаси, у таълим олган «Қорабулоқ» мактаби жамоаси, барча устозларига улкан олқишимизни айтамиз.

One Response to “Шогирд камоли… Малика Элтоева (Абдураимова), «Қорабулоқ» мактаби, «Жанубий Қозоғистон» таҳририяти”

  1. gulzada-67-67@mail.ru
    19:59 on Июнь 14th, 2017

    Балли Маликахон, офарин!

Оставить комментарий: