3 мая

THE BEST DELEGATE
белгиланди

                2017 йил 26 апрелдан 1 майгача «Бўлашақ»  ўқув маркази вакиллари Алмати шаҳрида ўтган MUN конференцияда фаол қатнашишди. Ўқувчилар ва талабалар учун ўтказилган мазкур тадбирда жаҳоннинг қирққа яқин мамлакати вакиллари иштирок этишди. Ушбу тадбирдаги қизиқарли ва мазмунли чиқишлари, фаоллиги учун «Бўлашақ» курслари тингловчилари, №3 Ҳамза номли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдукаримов Бекмуҳаммад, №42 Фуркат номли мактабнинг 8-синф Нематова Зиёда, №81 Улуғбек номли мактабидан Султанова Мафтуна THE BEST DELEGATE унвонига муносиб кўрилди.

Ғолибларни ва уларнинг устозларини, шулар қаторида Султонова Мафтунага илк таълим бериб, бошланғич синфларда етаклаган Абдумавлонова Муқаддасни муборакбод этамиз.

http://maktab.kz сайти жамоаси

Оставить комментарий: