Устозлар
Айтсам, баҳор яшар экан куз учун,
Яшаяпмиз болдек ширин сўз учун,
Навоий ҳам отдан тушган сиз учун,
Милатимиз қароғи сиз устозлар,
Маърифатнинг чироғи сиз устозлар!
Қимтиниб, ўйланиб яшабсиз билсам,
Эртам, деб, ўйланиб яшабсиз билсам,
Бир умр бизни деб яшабсиз билсам,
Милатимиз қароғи сиз устозлар,
Маърифатнинг чироғи сиз устозлар!
21:51 on Апрель 27th, 2017
Устозларни ҳурматлаб ёзилган шеър учун РАХМАТ!
21:54 on Апрель 27th, 2017
Шу устозлик бахтига эришишни насиб қилган Оллохимга беҳисоб шукур
17:26 on Ноябрь 1st, 2017
зур рахмат