14 Июл

Куни-кеча Сайрам тумани, Кўлкент қишлоғидаги мактабларда ишлаётган тажрибали ва моҳир устозлар оилалари: Шерали Элтоев ва  Нафиса Элтоева ҳамда Зоҳиджон Эшонқулов ва Фароғат Комилованинг фарзандлари – Зарина ва Мардон тақдирларини бирлаштирдилар. Ушбу никоҳ тўйи муносабати билан қуйидаги табрик шеъри ёзилди:

Ўзбекнинг оналари
Болажондир азалдан.
Улар учун ширинроқ
Ҳар боласи асалдан.

Юрган ҳар қадамида
Боласини ўйлайди,
Вояга етганида
Никоҳ тўйин тўйлайди.

Куёв ҳам, келини ҳам
Фарзандидан кам эмас,
Оиласин эъзозлаб,
“Отам-онам”, деса бас.

Зўр келин топиш қийин,
Лек излаган топади.
Нафисадан қиз олган –
Дўпписини отади.

Аммо яхши йигитга
Кўплар бўлади хумор,
Мардоннинг билими зўр,
Касби эса – шифокор!

Эшонқул авлодида
Эъзозда ҳар бир она.
Насиб қилмас ҳаммага
Фароғатдек қайнона.

Самимий ҳурмат ила
Ушбу шеърни тутаман,
Қайнона ва келинни
Ишхонамда кутаман.

Эҳтиром ила:
Зоҳиджоннинг жўраларининг рафиқалари номидан:
ЖАМИЛА.

Буюртмалар учун сайтимиз таҳририятига мурожаат этинг: +7 747 337 08 70

2 комментария to “Сайрам тумани, Кўлкент устозлари Нафиса Элтоева ва Фароғат Комиловага фарзандларининг никоҳ тўйи муносабати билан табрик”

  1. gulzada-67-67@mail.ru
    07:12 on Июль 14th, 2017

    Икки ёшни чин дилдан табриклаймиз, бахтли булишсин!Шеьр хам жуда яхши ёзилган. Офарин!

  2. Нафосат
    07:48 on Июль 14th, 2017

    Туй бахона Жамилага илхом фаришталари қунганидан хурсандман! Оила гулшанига қадам босган ёшларимиз бахтли булишсин!

Оставить комментарий: