6 Окт

«Ўзбекнинг боши ош устида бирикади», демакки 14 октябрь куни Ал-Акромда ўтадиган «Палов танлови»га келганлар ҳам, унда ширин-шакар таоми билан қатнашганлар ҳам ютқазмайди.

“Дўстлик дастурхони” Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти палов  танловининг

НИЗОМИ

І. Умумий қоидалар  

 

Мазкур Низом Қозоғистон Республикасида истиқомат қилувчи пазандалар ўртасида “Дўстлик дастурхони” танлови (матн давомида – танлов)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Танлов ташкилотчиси – Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти ҳисобланади.

 

ІІ. Танловнинг мақсад ва вазифалари:

Ўзбек этносининг миллий маънавияти, маданияти ва қадриятларини ривожлантириш, миллий таом – палов тайёрлашнинг хилма-хил усуллари ва технологияларини намойиш этиш;

 

— фуқаролар орасида жонажон ўлкамизнинг тинчлик-осойишталигини, жамиятимизда ҳукм сураётган этнослараро аҳиллик, ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш;

— турли этнослар вакилларини бир дастурхон атрофида жамлаб, уларнинг бир-бирларини яхшироқ билишларига,  ўзбекона меҳмондўстлик анъаналари билан танишишларига имконият яратиш;

— ўзбек пазандачилиги намунасида урф-одатлар ва анъаналарни ривожлантириш.

ІІІ. Буюртмаларни қабул қилиш тартиби

Танловда сўнгги 5 йил ичида танловда қатнашиб, ғолиб бўлган ошпазлардан ташқари республикамизнинг барча вилоятлари ва туманларидан ҳамда қўшни давлатлардан келган, пазандалик маҳоратини намойиш этиш истагидаги барча инсонлар, этник келиб чиқишидан қатьи назар,  қатнашишлари мумкин.

Улар буюртмаларни қуйидаги жадвалга мувофиқ тўлдириб, 2017 йил 12 октябрь соат 10-00 гача ташкилий қўмитага етказишлари ёки шу муддатгача электрон почта орқали юборишлари лозим. Мурожаат учун телефонлар:

8-701-571-58-95; 8-701-739-90-10;  Эл.поч:  uzculcenkz.@mail.ru

 

 

Исм-шарифи Вилояти, тумани(шаҳар),

манзилгоҳи

Тел. Эл.почта манзили Шахсий гувоҳномасининг кўчирмаси
         

 

  1. Ҳакамлар ҳайъати

Танлов иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун ташкилий қўмита томонидан маданият марказлари фаоллари, мутахассислар ва моҳир ошпазлардан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилади.

  1. Танловни ўтказиш тартиби

Танлов 2017 йил 14 октябрь куни “Ал-Акром” ёзги тўйхонасида ўтади.

Ошпазлар 5 кг гуручдан палов тайёрлашлари ва соат 12:00да ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишлари лозим.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:

  • Ошпазлар касбий либосларда бўлишлари;
  • иш анжомлари ва иш жойининг саранжом-саришталиги;
  • тайёрланган паловга мос ном қўйилиши;
  • палов тайёрлаш ва безатишга янгича ёндашиш.

Тайёрланган паловнинг мазатамига алоҳида эътибор берилади.

Эслатма: танлов ташкилотчилари ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари танловда иштирок этмайдилар.

  1. Ғолибларни тақдирлаш

Танлов ғолибларини ҳакамлар ҳайъати аниқлайди  ва улар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган мукофотлар ва дипломлар билан тақдирланадилар.

І ўрин –  битта;

ІІ  ўрин – иккита;

ІІІ  ўрин – учта.

Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра қуйидаги номинация соҳибларига ҳам махсус совғалар ва Ташаккурномалар берилади:

  1. «Энг кекса ошпаз».
  2. «Энг ёш ошпаз».
  3. «Моҳир ошпаз».
  4. «Ўз касбининг устаси».
  5. «Омма олқишига сазовор ошпаз».

Ташкилий қўмита.

 

Оставить комментарий: