21 Окт

20 октябрь куни Чимкент шаҳрида «Ёшларни «Маънавий юксалиш» дастури доирасида тарбиялашда Оналар кенгашининг роли» мавзусида  Оналар кенгашлари Республика форуми ўтди. Унда мамлакатимизда фаолият юритаётган деярли барча этномаданият бирлашмаларидан вакиллар, жамоат арбоболари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси масъуллари, оммавий ахборот воситалари  ходимлари иштирок этишди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси котибияти мудирининг уринбосари Н. Шанаи, Шимкент шахар хокими Ғ. Абдурахимов форум иштирокчилари қаршисида сўзладилар.

Икромжон Ҳошимжонов раҳбарлик қилаётган «Дўстлик» ҳамжамияти камарбасталигида ташкил этилган форумда жамиятимиздаги аёллар нуфузи, уларнинг олдидаги имкониятларни рўёбга чиқариш йўллари, муаммоларининг ечимлари муҳокама қилинди. Қозоғистонликлар фаровонлигини ошириш йўллари кўрсатилди.

Форум ишида Гулчеҳра Соипова раҳбарлигидаги Оқсувкент гуманитар-педагогика коллежи жамоаси фаол иштирок этди. Ушбу таълим даргоҳи қизларнинг илм олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётганини амалди  намойиш этди Шунингдек, ўзбек тилли мактаблар учун сифатли дарсликлар, қўйшимча адабиётлар ишлаб чиқиб, чоп этаётган устозлар, шу жумладан, Бегмат Турдиқулов, Маҳфуза Мусаева, Шаҳло Наралиева, Нафосат Акрамова бошчилигидаги  maktab.kz сайти жамоаси вакилалари ишига тасаннолар айтилди.

Форумда иштирок этган ва нутқ сўзлаган Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси Оналар кенгаши  раҳбари Ихтиёра Хўжаева жамият долзарб масалаларига тўхталиб ўтди. Унинг чиқиши йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.

Қуйида форумдан фотолавҳалар чоп этмоқдамиз:

 

 

One Response to “Оналар кенгашлари — ҳаёт мактаби”

  1. xasan
    13:08 on Октябрь 21st, 2018

    Жудаям ажойиб!

Оставить комментарий: