15 Сен

Шунақаси ҳам бўларкан…

Ҳар галгидек олтин балиқ тутиб олган йигит тилакларини айта бошлабди:

– Мени чиройли қиз яхши кўриб қолсин!

– Битта қизми?

– Биттамас, иккита. Йўқ учта бири биридан чиройли қиз жудаям яхши кўрсин! Жувонмас, қиз!

– Яхши, икки шартни айдингиз. Учинчи шартни ҳам айтчи?

– Хотиним шу қизларнинг яхши кўриб қолганини, мен уларни эркалатганимни билиб қолса ҳам аччиқланиб жанжал кўтармасин.

– Талабингиз жуда мураккаб экан… буни бажариш учун бир йилча вақт керак бўлади… ижозатми?

– Бир йил ичида шаҳардаги, йўқ, Қозоғистондаги, йўқ, жаҳондаги энг чиройли учта қиз мени яхши кўриб қолишига кафолат берасанми? Алдамайсанми?

– Алдасам кафенинг товасида қоврилиб кетай, аниқ яхши кўриб қолади! Бунинг устига шу қизлар туфайли анча пул ҳам оласан!

– Майли, келишдик.

Такрор кўлга шўнғиган Олтин балиқ ваъдасига вафо қилди. Тўққиз ойдан кейин йигитнинг рафиқаси учта эгиз қиз туғди.

One Response to “Олтин балиқ ваъдасини бажарди!”

  1. gulzada-67-67@mail.ru
    13:23 on Сентябрь 15th, 2017

    Жуда яхши, аклли балик!Афсуски смайлкалар йук, битта КЛАСС жунатиб куяколардим!

Оставить комментарий: