25 Июл

Сайрамнинг гул ёшлари, Е. Юсупов номли ва Ю. Сарёмий номли мактаблар битирувчилари Моҳинур ва Сардор ушбу кунда ҳаётнинг энг муҳим кунларидан бири – Никоҳ тўйини нишонламоқдалар. Шу муносабат билан қиёматлик дугонам Моҳинур Сайдаҳматова (Раҳмоншиқова)га дил сўзларимни йўлладим.

Дугонажоним Моҳинур!

Мен сизларга авваламбор узоқ умр, бахт-саодат, йилнинг 4 фаслидаги  фазилат: кузнинг осуда ва тинчлиги, қишнинг мусаффо ва беғуборлиги, баҳорнинг  гул-чечаклари ва ёз ҳароратининг қалбларингизга жо бўлиб, келажакда солиҳ ва солиҳа, мўмин ва мўмина фарзандларнинг гўзал меҳрибон ота оналари бўлиб юришингизни Оллоҳдан тилаб, дуо қилиб қоламан!!! Сардор билан бахтли, фаровон ва узоқ умр кечиринглар.

Эҳтиром ила:
Шахноза Юлдашева.

Оставить комментарий: