11 Фев

Сайрам туманидаги «Манкент» мактаби жамоаси кўплаб билимдон битирувчилари билан фахрланади. Улар туман, вилоят ва республика миқёсидаги турли масъул лавозимларда, қатор хорижий давлатларда ишламоқдалар. Мактабнинг бугунги ўқувчилари ҳам билим чўққиларини забт этишга интилишмоқда. Ҳаётилла Ўрмонов раҳбарлигидаги аҳил жамоа SmartS олимпиадасига ҳам масъулият билан ёндашди. Ўқувчилар ўз тилида ва давлат тилида берилган саволларга батафсил жавоб беришга ҳаракат қилишди. Бугунги меҳнат эртанги муваффақият пойдевори бўлишига ишончимиз комил. Тадбирнинг уюшқоқли ўтишида Мукаррам Убайдуллаеванинг  хизмати катта бўлди.

Оставить комментарий: