8 мая

Вальжанова Муҳаббат, Сўзоқ тумани, А. Навоий номли УЎМ

Мангу эл – келажагимиз

“Мангу эл” сўзи замирида чуқур фалсафа ва мазмун бўлиб, давлатимиз тинчликсевар сиёсатимиз ифодасидир. Юртимизда қадимдан кўплаб этнос ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмаганлиги қозоғистонликларнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади. Халқимиз ҳаётида миллатлар аро бағрикенглик чуқур тарихий илдизларга эга. Миллий, маданий хайрихоҳлик қозоғистонликларнинг ўзига хос фазилатига айланган. Бағрикенглик ғояларини қарор топтириш ўта муҳим тамойил бўлиб, бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб келмоқда.

Мана шундай диёрда яшаб, Президентимиз олға сурган “ Мангу эл” ғоясини қандай амалга ошира оламиз? Бу ҳар бир қозоғистонликнинг            ўй-фикрлари, амалга оширмоқчи бўлган ишлари, юрагининг туб-тубидан  ўрин олган мақсадларидир. Мангу эл бўлиш учун биз қандай тараққиёт йўлини босиб ўтдик? Биз бу йўлда қандай замин ҳозирладик?

Қозоғистоннинг замонавийлашуви мустақиллик олган йилдан бошланди. Иккинчи қадам “Қозоғистон – 2030” стратегиясини қабул қилиш билан бир қаторда келди. Учинчи замонавийлашуви миллат режаси – “Юз нақд қадам” ғоясида амалга оширилмоқда.

Қозоғистон Республикасининг тўнғич Президенти, Қозоғистоннинг кенг ва бепоён ерида фарзандлик бурчини давлатни бошқаришдек буюк масъулиятли вазифага бахшида этаётган Элбошининг бизга истиқбол сари қандай қадам қўйишимизни аниқ кўрсатиб бераётгани барчамизга маълум.

Мустақил тараққиёт йўлида дадил қадамлар ташлаётган Қозоғистоннинг дастлабки йилларда дуч келган барча қийинчиликларни Элбошининг бой тажрибаси, зукколиги, билимдонлиги билан бартараф этгани туфайли мамлакатимиз бошқа иттифоқдош республикалар орасида ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-сиёсий ҳам маданий жиҳатлари билан олдинги ўринга чиқди.

Бу йиллар давомида Қозоғистон бутун дунё ҳамжамияти олдида ўзининг юксак нуфузига эга бўлди. Бунга мисол қилиб, “Бутун жаҳон қозоқлари қурултойи”нинг, “Астана Саммити”нинг бўлишини турли хил халқаро мусобақаларда, олимпиадаларда спортчиларимизнинг мислсиз ютуқларини тилга олиб ўтишимиз мумкин. Энг асосийси, давлатимизда “Астана ЭКСПО – 2017” кўргазмасининг ўтиши, БМТ нинг хавфсизлиги бўйича кенгаш аъзоси бўлишимиз жаҳон олдида қандай обрўга эга эканлигимизни яна бир бор исботлади.

Президентимиз Нурсултон Назарбаев томонидан айтилган:“Бу азиз Ватан – барчамизники” , “Биз қозоғистонликлармиз ва буни фахр билан айта оламиз”, “Биз учун ватанпарвар бўлиш – юрагимизда Қозоғистон билан яшаш”, “Бундан буён барчамиз бир отанинг фарзандларидай бўлишимиз керак. Бундан буён барчамизнинг ягона Ватанимиз – Қозоғистон” , “Ватанни ардоқлаш – фуқаролик етукликнинг биринчи белгисидир” каби ҳикматли сўзларига амал қилган ҳолда Қозоғистон халқларининг “ Мангу эл” бўлиш учун бор куч-ғайратимизни, иқтидоримизни, фаолиятимизни аямаслигимиз керак. Бу бизнинг Ватан олдидаги ҳам қарз, ҳам фарзимиздир. Буни ҳар бир қозоғистонлик билиши зарур.

Оставить комментарий: