6 Апр

Муаллиф: Мукаддас Дехканова. Сайрам туманидаги №96 мактаб ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси.

maktab.kz.сайтининг
Жамоаси ҳорманглар.
УМР. ҚМР лар
Ёзишда ҳеч толманглар
Катта бир масъулият,
Зиммангизга олибсиз.
Ижод учун маҳорат,
Бор билимингиз солибсиз.
Яқинда юз истеъдод
Эгасини топдингиз,
Барчасини тақдирлаб
Кўп мақтовлар этдингиз.
Устозлари олқишга,
Сазовор ҳам бўлишди.
Шогирдлар ютуғидан
Кўнгиллари тўлишди.
Қанча эътибор бўлса,
Яна ҳам гуркирайди.
Ҳаяжондан бу митти,
Юраклар дукуллайди.
Шогирларнинг қувончи
Биз учун катта қувонч.
Интилишлари порлоқ,
Келажагига ишонч.
maktab.kz.сайтининг
Жамоаси ..минг раҳмат
Ишларда ҳеч чарчаманг,
Чекмангиз ҳеч ҳам заҳмат.
Ёш авлодга таълиму
Тарбияни беришдек,
Шарафли,машаққатли
Ишларингизга омад!!!

4 комментария to “maktab.kz сайти жамоасига Устоз илҳоми”

  1. Мукаддас
    09:17 on Апрель 6th, 2018

    Муқаддасхон ижодингиз буюклардан куринаверсин.Барча сайт ижодкорлари номидан миннатдорчилик билдираман

  2. Нафосат
    09:30 on Апрель 6th, 2018

    Мукаддасхон миннатдормиз!

  3. Дилфуза
    09:37 on Апрель 6th, 2018

    Ишларингизда ривож. Минг бор ташаккур.

  4. Абатова Дилмура
    13:53 on Апрель 6th, 2018

    Ишларингизга ривож тилайман

Оставить комментарий: