22 Окт

Сайрам туманидаги №4 мактаб-гимназияда Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласи кенг муҳокама қилинди. Тарих фани муаллимаси Раъно Ҳалимжонова ташкил этган тадбирда 8-11 синф ўқувчилари ҳамда мактабнинг кўплаб устозлари фаол иштирок этишди.

Ушбу кунда Ватанимиз босиб ўтаётган янги довон – учинчи замонавийлашув йўлида онгимизни ҳам давр талабига кўра ўзгартиришимиз, билимдон, ҳаракатчан, рақобатбардош миллатга айланишимиз зарурати тилга олинди. Ўқувчилар мавзуга оид шеърлар, рақслар, қўшиқлар ижро этдилар.

Қуйида мазкур тадбирдан фотолавҳалар чоп этмоқдамиз:

 

 

 

 

One Response to “Мактаб гимназияда «Маънавий янгиланиш» мавзуси”

  1. Сабиржан
    20:58 on Октябрь 22nd, 2017

    Жұмыстарыңызға сəттілік тілеймін

Оставить комментарий: