23 мая

Кентов шаҳридаги ўзбек тилли №3 мактаб гимназия раҳбарияти, жамоаси, ўқувчилари ҳақиқатан ҳам энг юксак мақтовларга лойиқлигини исботлашда давом этмоқда. Кўп йиллардан буён вилоят миқёсида энг юксак кўрсаткичларга эришиб келмоқда. Ва ҳамиша изланишда бўлган жамоа иш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи янги йўналишлар ва ғоялар устида мунтазам ишламоқда.

Номи улуғ мактаб гимназия йил сайин ўттизлаб давлат грантига эришган ўқувчиларини олий ўқув юртларига узатмоқда, уларнинг келажакда мустақил Қозоғистонимизнинг гуллаб яшнашига, «Мангу Эл» ғоясининг рўёбга чиқиши учун хизмат қилишига шубҳа йўқ. Ва албатта, ана шу муваффақиятлар учун пойдевор яратган бош бўғин – бошланғич синф ўқитувчиларининг ишини алоҳида кўрсатиш зарур.

Сайтимиз ижодкорлари билан ҳамкорликда ўтган, янгиланган таълимга бағишланган семинар ҳам муаллимларнинг малакасини ошириш, ўқувчиларнинг илмга интилишини рағбатлантиришни кўзда тутганди. Унга уланиб кетган бадиий дастур, SmartS ғолиблари ва қатнашчиларини қутлаш маросими қатнашчиларга кўтаринки руҳ бағишлади. Шоир ва публицист, кўп йиллар давомида Сайрам туманидаги Алишер Навоий номли мактабни бошқариб, пешқадамлар қаторига олиб чиққан раҳбар Суннатилло Акрамовнинг мазкур анжуманда иштироки ва нутқи кўпчиликка маъқул келди.

Директор Байметов Улугбек Шерикбаевич, унинг ўринбосарлари Мухитова Гулнара, Ҳамитова Санталат, бошланғич синф ўқитувчилари Разанова Наргиза, Ташметова Мунаввар, Турметова Сабира, Дауенова Назира, Мусалиева Эльмира,
Нуриллаева Дилором, Сейдалиева Мухаббат, Дуйметова Нилуфар, Саметова Диловар, Рашитова Ирода, Юлдашева Зайнаб, Мамасалиева Фатима, Эргешова Шахла, Чалова Наргиза ва бошқаларнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаган ҳолда, жамоага муваффақиятлар тилаймиз.

Қуйида ушбу мактабда ўтган тадбирдан фотолавҳалар чоп этмоқдамиз:


One Response to “Кентов, №3 мактаб-гимназияда SmartS ғолиблари”

  1. Нафосат
    14:24 on Май 25th, 2017

    Хакиканам илм масканининг файзи узгача, устозлар узгача, шогирд узгача!!! Улардаги узгачалик, тотувлигида, уюшкоклигида, жипслигида! Мактаб рахбарларининг тадбиркорлигида! Фурсатдан фойдаланиб, мактаб маъмуриятига, Эргешова Шахлога, Чалова Наргиза ва Фотималарга миннатдорчилигимни билдиргим келди.

Оставить комментарий: