13 Авг

Шогирд қалбида яшагим келар.
Унутилмас булиб ойлар ва йиллар!
Уларнинг пойига тушагим келар.
Мехрдан поёндоз ва алвон гуллар.

Шогирднинг ютуғи устознинг ютуғидир.Шогирдларининг парвози юксак булишини хар бир устоз хохласа керак.
Мен № 77 Тұран умумий ўрта мактабининг 11-» А» синф уқувчиларимни бугун учирма қилиб, хар бирига омад тилаб, ҳаётда ўз урнини топишини ва мустақил Қазоғистонимизга хизмат қиладиган мард ўғлон бўлишини чин дилдан истадим.Фаришталар оминига олдими 22 ўқувчимдан 14 нафари ўз билимини синаш учун ЯМТга тушиб, 5 нафари грант сохиби ва сохибаларига айланди.
Азизларим, мен бу ютуқлар сизнинг биринчи қадамингиз бўлсин, ғолиблик пиллапоясига кўтариш учун фақат хоҳишнинг ўзи камлик қилади. Сизлардаги интилишингиз, тинимсиз мехнатингиз мақсадингизга етказади. Ўз меҳнатини, билимини
аямаган устозлар: физика фан ўқитувчиси Халаев М, химия фан ўқитувчиси Ахмедов Т, матиматика фан ўқитувчиси Парпиев З, биология фан ўқитувчиси Рустамбекова Г. ва тарих фан ўқитувчиси Абдазимов Изатуллаларга миннатдорчилигим чексиз. Қолаверса шу илм даргоҳимизга бош ва қош бўлиб келаётган, ўқувчиларим учун барча шароитларни яратиб берган мактаб директори Бегмуратов Ғафуржаннинг ўқувчиларимга қувончи чексиз эканини айтиб қуйидаги тилакларни келтирди: «Келажакда ота онасини ҳурмат қиладиган, устозлариниг обрўсини эса янада юксакларга кўтарадиган инсон бўлишини» таъкидлаб ўтди.
Грант соҳиби ва соҳибалари: Хантораева Чаросхон, Файзуллаева Шаҳзода, Таджиметова Элмира, Убаев Ўктамжон, Султанбеков Баҳодир. Бу ўқувчиларимни тинимсиз ЯМТга тайёрлашда бош булган мактабимиз психологи Абдиразаков Абдивохидга қувончим чексиздир.

№77 Тұран умумий урта мактаб рус тили ва адабиёт фан уқитувчиси Ахмедова Кимёхан Абдирахимовна.

6 комментариев to “Грант соҳиблари – мактабимиз кўрки!”

  1. gulzada-67-67@mail.ru
    12:16 on Август 13th, 2017

    Офарин,хурматли устозлар ва кадирдон укувчилар биз сизларни чин калбдан табриклаймиз!Сизлар доимо омад ёр,пирлар мададкор булсин!

  2. Нафосат
    12:35 on Август 13th, 2017

    Кимёхон табриклайман! Фақат олға!

  3. Лола
    16:09 on Август 13th, 2017

    Ооо табриклайман Кимёхан Абдирайимовна.Ютуқларингиз бунданам куп булиб билим сарчашмаларингиз купаяверсин.

  4. Кимёхан
    17:33 on Август 13th, 2017

    Рахмат Гулзода опа ва Нафосат опа ишларингларга хамиша ОМАД ёр болсин.

  5. Gulistan
    07:04 on Август 14th, 2017

    O’quvchilarning bu yutuqlari nafaqat ota-onalar, balki ustozlarning, butun bir jamoaning yutugi deb bilaman. Grant sohiblari yildan-yilga ko’payaversin!

  6. Кимёхан
    07:57 on Август 14th, 2017

    Лола,Гулистан рахмат яхши тилакларга.Сизларнинг ютуқларингиз баланд парвозга кутарилаверсин.

Оставить комментарий: