1 Июн

Тез кунларда Астана шаҳрида бошланадиган «ЭКСПО — 2017» ихтисослаштирилган кўргазмасида меҳмонлар билан учрашувларда «Дўстлик» ҳамжамияти ҳам иштирок этади. Бизнинг ташкилотлар «Ҳамкорлик кўприклари» дастури доирасида турли мамлакатлар вакиллари учун миллий бирлик ва тотувликнинг  Қозоғистон модели тақдимотини ўтказади, саволларга жавоб беради, дўстлик ришталарини боғлайди. Қуйида хорижий мамлакатлар вакиллари билан учрашувлар жадвалини чоп этмоқдамиз.

Шу жумладан, «Дўстлик» ҳамжамияти аьзоларининг 5 сентябрь куни Астана шаҳрида ўзбекистонлик меҳмонлар билан мулоқоти улкан самара берса ажабмас. Шу куни «Қозоғистонлик ўзбекларнинг тили, маданияти ва аньаналари куни Астанада» деб номланган тадбир ўтади. Барча истовчилар бугундан ҳамжамият билан боғланишлари лозим. Чеклов йўк.

список стран в рамках Мосты сотрудничества

Оставить комментарий: