3 мая

Дунёга сиғмаган қадрдонларим…

(“Робита” газетасида чоп этилган “Дунёга сиғмаган

қадрдонларим” мақоласини ўқиб.)

                   Йигит йиғлар бугун мозор бошида,

                   Тўртта қабр турарди унинг қошида.

                   Ота-онаси-ю, сингилжонлари,

Дунёга сиғмаган қадрдонлари.

Қандай яхши эди уларнинг бори,

Дунёни тутмасди йигитнинг зори.

Ҳамма ёмонликлар бўлди бирпасда,

Йигитнинг юраги бўлди-ку хаста.

Ота ишлар эди, шифокор бўлиб,

Онаси-чи уйнинг ширин бекаси.

Кенжа сингил олтида, каттаси ўн бир,

Ҳаммаси ҳаёлидан ўтади бир-бир.

Акаси бор эди, олифта бирам,

Ҳеч нарса ўйламас, жуда ҳам беғам.

Ошиқ эди бойнинг ёлғиз қизига,

Хар кун тушиб юрар унинг изига.

Оиласи эди бирам саришта,

Онажони эди гўё фаришта.

Сингиллари эди қувноқ, шўх-шодон,

Отасининг кўнгли доим чароғон.

Йигит кирган энди ўн олти ёшга,

Шундай оғир кунлар тушди, бу бошга.

Оллоҳ синовими? Бунчалар оғир,

Дунё остон-устин бўлдику, ахир.

Бир кун келди ота ишдан қувониб,

“Онаси, юр бизнинг байрамимизга.”

Байрам хурсандлигин кўрдилар баҳам,

Йўл ҳалокатига учради шу дам.

Ота-онаси келмай бугун тонг отди,

Тонгги мудҳиш хабардан ҳамма донг қотди.

Ота-онасидан ажралиб ҳайҳот,

Болалар солишди аччиқ дод фарёд.

Сингиллари йиғлар куйиб, ўксиниб,

Йигит ичдан куйди бирам хўрсиниб.

Дадажон ўйламанг сингилларимни,

Сира кам қилмайман кўнгилларини.

Ака келиб деди, йигит ёнига,

“Бундай яшаш тегди менинг жонимга.

Бойнинг қизин олиб, уйдан кетарман,

Ичкуёв бўлмасдан, энди нетарман.”

Йигит алам ила бош эгиб қолди,

Оиланинг ғамини ўйлади, толди.

Сингилларим кўнглин қандай олгайман,

Энди қайда ишлаб, емиш топгайман.

Йигит ҳар қаерда ишлаб толмади,

Куз ҳам охирлади, иш ҳам қолмади.

Кийим кийиш, юриш, туриш қаёқда,

Ҳатто еб ичишга нон тополмади.

Йигит хабар топди ака холидан,

Ёрдам сўраб унинг ўтай олдидан.

У катта фирмага бир бошлиқ эмиш,

Бирор юмуш берса, топгайман емиш.

Йигит акасига бош эгиб борди,

Ва унга бироз кўнглини ёрди.

Ака, бирор юмуш бўлса, ишлардим,

Рўзғорда егулик камайиб қолди.

Ука, сенга лойиқ битта юмуш бор,

Лекин битта шарт бор, яхши уқиб ол.

Менинг укамлигинг ҳеч ким билмасин,

Ҳаммалар устимдан кулиб юрмасин.

Бунда ишлайсан сен, қоровул бўлиб,

Кунда нон оласан маошга қўшиб.

Маошинг бўлади ойига ўн минг,

Берар ёрдамим шу, мени ҳам тушун.

Ака, уйда ахир сингилларим бор,

Бошқа иш берсангиз бўлмас эдим хор.

Ака деди: “Бошқа иш беролмайман,

Сингилларинг борлигин рад этолмайман.”

Йигит сингилларга маслаҳат солди,

“Ишлайверинг, қўрқмаймиз”-деган гап олди.

Унда бугундан ишни бошлайман,

“Хор қилмайман” деган ваъдам оқлайман.

Йигитнинг бугундан иши бошланди,

Сингилларин ўйлаб кўнгли ғашланди.

Қўрқиб қолмадими сингилжонларим,

Совуқ қотмадими меҳрибонларим.

Ёрдамчи қиз берди унга юмшоқ нон,

Бошлиғим хасисроқ бунга сен инон.

Унга билдирмасдан ширинлик берай,

У айтгандай қаттиқмас, юмшоқ нон берай.

Йигит тонг саҳардан уйга йўл солди,

Сингилжонларини бағрига олди.

Юмшоқ нон келтирдим сингилжонларим,

Мана ширинликдан енг меҳрибонларим.

Бирга овқатланди ака-сингиллар,

Бугун қувнаб кетди синган кўнгиллар.

Ширинликдан улар бироз ейишди,

Сўнг акажонига рахмат дейишди.

Кечга давомлади, йигит юмушни,

Тайинлади печга ўтин солишни.

Қизчалар эшик илиб ўтин солдилар,

Бир-бирин қучганча ухлаб қолдилар.

Эрталаб йигит келди ишдан шошилиб,

Ҳеч ким уни кутмади, эшикни очиб.

Тақиллатди, лек ичдан садо келмади,

Йигит уйга кирди девордан ошиб.

Уйга кирди-ю, бирдан бақирди,

Печкадаги ўтин хамон сасирди.

Мурдага айланганди икки қизалоқ,

Йигит хушин йўқотди, йиқилди шу чоқ.

 Қўни-қўшни келиб деди: бечора,

Оллоҳ қисматига кўнмай на чора.

Юмшоқ нонда қолмиш тишларнинг изи,

Бўғизида қолдими, охирги сўзи.

Йигит ҳамон хушин йиға олмади,

Қўни-қўшнилари елиб толмади.

Ака воқеадан хабар топди лек,

Виждон азобида кела олмади.

Йигит сингилларини кузатолмади,

Совуқ дийдорларига тўя олмади.

Ота-онасига берган сўзидан,

Минг бор уринса-да чиқа олмади.

Йигит қадрдонларин қабрин силарди,

Уларга жаннатдан жойлар тиларди.

Кунда бориб қилар, қуръон тиловат,

Ниятлари доим, бўлгай ижобат.

Оллоҳим сабр бер ҳар бир бандангга,

Яхшилик келтиришни қилмагин канда.

Меҳрли одамлар доим бор бўлсин,

Тилагим, ишида Оллоҳ ёр бўлсин.

 Сайрам тумани, №96 умумий ўрта мактабнинг
бошланғич синф ўқитувчиси Зайниддинова Умида.

2 комментария to “Дунёга сиғмаган қадрдонларим… Муаллиф: Зайниддинова Умида”

  1. Дилорам
    01:18 on Май 11th, 2017

    жудаям яхши ёзилган шеър

  2. динора
    17:18 on Май 17th, 2017

    Сиздан оллох рози бўлсин .Барака топинг.Шеър жуда хам таъсирли ёзилган

Оставить комментарий: