9 Апр

maktab.kz сайти қисқа вақтда халқимизга улкан имкониятлар тақдим этди. Муаллимларимиз ундан беминнат фойдаланишмоқда. Сайтнинг рейтинги мақтанишга арзийдиган даражада юқори. «Руханий жанғыру» доирасида «Дўстлик» ҳамжамияти раҳнамолигида ўтган фестиваль ҳам катта аҳамиятга эга. Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтаётган бир даврда болаларнинг санъатини элга тақдим этганимиз — мактабларимизга кириб келган Янгиланган таълим мазмунининг нақадар долзарблигини намойиш этмоқда.

Бойметов Улуғбек Шерикбаевич, №3 «Қозоғистон 30 йиллиги»
кўп соҳали мактаб-гимназияси директори.

***

Ассалому алейкум азиз ва муътабар устозу мураббийлар. «100 Дарын» деб аталувчи фестивал хаммада катта таъсурот колдирди. Бизни директоримиз Ўсманали ада айтганидай, билим олиш учун «Олтин бурчак» булишимиз керак, биргалашиб ишласак хар доим чуккилардан куринамиз.

«Тагайна» мактабидан Юнусова Маьрифат

***

Бугунги уткизилган билим ва онер фестивали бизда зур таассурот колдирди.Мамлакатимизнинг барча бурчакларидаги бошланғич синф ўқувчиларини жам килиб, шундай бир кунгил байрами уюштириш – катта мехнат, улкан ютук. Руханий жаниру буйича олиб борилган «Жуз жана дарын»фестивалидан мактаьларда иш борлинини,усиозларнинг тинимсиз мехнатини оркасида шундай ажойиб иктидорли укувчилар чикяпганлигининг гувохи булдим.Мана шундай фестивални уюштирган Опа акаларга,устозларга,хамкасбларга,методистларга рахматлар айтаман .Уларнинг ишларига омад вафакат олга дейман
Шу билан бирга мана шу фестивалга таклиф этган Диля опайга коттакон рахмат.Келажакда биз хам бундай ишларда узхиссамизни кушамиз деган умиддаман.Диля опай ишларингизга омад,ривож ,муваффакиятлар тилаб коламан!!!

Махажанов номли мактаб жамоаси.
Сайрам тумани.

***

24.03.2018 йил Вилоят ўзбек драма театрида бўлиб ўтган тадбир шу ерда қатнашган 600 дан зиёд меҳмонлар ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг эсида қоларли воқеа бўлди деб ўйлайман. МАКТАВ  К Z. сайти ижодкорлари томонидан ўтказилган бу фестиваль “ 100  янги иқтидор”номи билан аталиб вилоятимиз ҳамда қўшни вилоятлардан  ташриф буюрган иқтидорли ўқувчиларнинг чиқишлари жудаям катта тўйга айланиб кетди.Бундан бир йилдан зиёдроқ вақт олдин Абдумалик Сарманов,Нафосат  Акрамова ҳамда юқори ташкилотларда ишлаётган инсонларнинг сайъи-ҳаракатлари билан очилган ,ҳамда шу сайтда фаолият юритаётган сал кам 30 нафар ижодкор устозларимиз меҳнатларининг самараси бўлган  бу фестивалдан ҳаммамиз мамнунмиз.Бундай баҳо бериш ёки айтиш жудаям осон.Бунинг замирида не-не машақатли,заҳматли меҳнатлар ётибди.

Юртбошимиз Нурсултон Әбишўғли Назарбаевнинг таълим соҳасидаги чақириқларига  “лаббай” деб жавоб бериб биз муаллимлар учун янгиланган таълим мазмуни асосида ишланган  дарс режалари,жамловчи баҳолаш китобчалари…,бир сўз билан айтганда  услубий адабиётлар яратиб яқиндан ёрдам бераётган МАКТАВ  К Z. сайти ижодкорларининг ишларига ОМАД лар тилайман

Яна бир айтарим бундай тадбирлар кўплаб уюштирилиб турилса,биз устозлар ҳам четда турмай ўз ёрдамимизни бериб турсак мақсадга мувофиқ  бўлур эди.

Кошанов Алишер Иристаевич, ЖҚВ.Сайрам тумани  М.Анортоев номидаги
№ 62 асосий ўрта мактаб тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари,
олий тоифали ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 

***

Мактаб kz сайти очилиши хамда иш юритилиши билан сизларни табриклаймиз. Келгуси ишларда омад тилайман. Азиз устозларни машаққатли ишлари мана шундай сайтлар орқали оммалашиб, аъло баҳолар билан тақдирланишса, билим даражалари бундан ҳам юксакларга кўтарилса деймиз. Айниқса, куни-кеча ўтган «Юз янги истеъдод» Республика Фестивали кўпчиликнинг кўнглини олди. Ташкилотчи сайт ижодкорларига каттакон раҳмат деб, ўзларига соғлик, оиласига тинчлик тилаймиз.

Ҳакимбаев Махсат Ирисқулович,
Шароф Рашидов номли мактаб директори.

***

Ҳурматли устозлар! Мазкур группани очилганидан жуда хам хурсандман. Сабаби устозларга керакли ва фойдали маслаҳатлар, шунингдек фарзандларимиз тарбиясига оид  ижобий фикрлар билан мулокатда бўласиз деган умиддаман. Ишларингизга омад ва муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат ила: Икромжон Ҳошимжонов.

***

Ассалому алейкум, азиз касбдошлар! Хақиқатан хам ушбу очилган сайт хайрли ишнинг дебочаси булди. Сарманов бизнинг кабинетимизга мурожаат этганда мен сайт билан танишиб,жуда хурсанд бўлдим, чунки ўзбек тили ва адабиёти фан ўқитувчилари учун сайт яратишни анчадан бери режалаштириб юрган эдик. Ушбу сайт айни муддао бўлди. Ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Суҳбатимизнинг натижаси сифатида мазкур гуруҳ очилибди, хурсандман. Кўпчиликнинг фикри кўл, дейдилар. Аввалом бор, саҳифамизга чиройли ном берилса; сўнгра сайт ишини сифатли олиб бориш учун модератор, координаторлар, эксперт гуруҳ аъзоларини сайласак; шунингдек, турли рукнлар яратсак, алоҳида видеороликлар ҳам керак, бироқ биз учун электрон дарсликлар яратиш пайти келди деб ўйлайман. Унинг лойиҳасини Ўзбекистондан олсак бўлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республика таълим маркази билан ҳамкорлик меморандумига имзо чекиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Улардан ўрганадиганимиз, оладиганимиз кўп. Ундан ташқари вилоят, республика, халқаро миқёсда он-лайн конференциялар, вебинарлар ташкил этиш мумкин. Ана шунда рейтингимиз ҳақиқатан ошади, деб ўйлайман. Муҳими, ишимизнинг сифатли натижаси. Келажак авлод — зурриёдларимиз етук инсон сифатида камол топсалар, мақсадимиз — шу! Мана шу эзгу ишларимизда Оллоҳ ёр бўлсин! Орамизда шунча жонкуяр инсонлар, бор экан, барчамизга омад ёр бўлсин!

Вилоят таълим бошқармаси методика кабинетининг

методисти Наралиева Шаҳло Жамоловна.

***

Устоз педагог, журналист ва шоир  Акрамов Суннатулланинг сайтимиз ҳақидаги дил сўзлари: