29 Окт

Жума куни Шимкент шаҳрининг энг кучли мактабларидан бири – уч тилда таълим берувчи Есеке Юсупов номли мактабда “Өрлеу”  малака ошириш миллий маркази хиссадорлик жамиятининг  филиали Жанубий Қозоғистон вилояти буйича ПКМО институтининг катта ўқитувчиси Маҳфуза Мусаева ташаббуси билан «Бириктириб ўқитиш – натижага йўналтирилган таълим тизими» мавзуида республика семинари ўтди. «Өрлеу» малака ошириш миллий маркази” ҳиссадорлик жамияти Жанубий Қозоғистон вилоят филиали, Республика ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти, Шимкент шаҳар таълим бўлими, Есеке Юсупов номли мактаб жамоаси ташкил этган мазкур тадбир янгиланган таълимга кўчаётган муаллимлари билимларини ошириши улкан имконият бўлди. «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, «Өрлеу» малака ошириш миллий маркази” ҳиссадорлик жамияти Жанубий Қозоғистон вилоят филиали директори ўринбосари Шинар Ергешбаева, «Өрлеу» малака ошириш миллий маркази” ҳиссадорлик жамияти Алмати вилоят филиали уйғур мактаблари бўйича мутасаддиси Сайлигул Абдисенова ва бошқалар йиғилганларни қутлади. Семинар иштирокчиларини онлайн шаклда табриклаш учун Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги қошидаги «Оқулық» республика илмий-амалий марказининг директор ўринбосари Саят Омаров интернет тизими орқали алоқага чиқиб, табриклади.

Мактабнинг илғор муаллимлари К. Абдурашидова «Б б ҳарфи ва товуши», Д. Тошпўлатова «Дўстлик катта куч», Л. Зуббарова «Муомалани ўрганамиз», М. Мирзахмедова «Ойгул билан Бахтиёр» мавзуларида ўтган дарсларида маҳоратларини тўлақонли намоён этдилар. Р. Шомадиева, С. Пирматова, Ш. Ҳайтматова, Н. Аҳмедова, И. Ортиқовалар ҳам барчада яхши таассурот қолдирдилар.

Ушбу семинарда қатнашган Алмати вилоятининг уйғур тилли мактаблари раҳбарлари: А. Саттаров номли мактаб директори Чимангул Амилова, Исмаил Таиров номли мактаб директор ўринбосари Гульбанум Искакова, Алтинбике Бертаева номли мактаб директори ўринбосари Арманжан Тохтиев таниқли устоз ва раҳбар Ҳулкар Жамолова раҳбарлигидаги муаллимларнинг маҳорати ва маъмуриятнинг ташкилотчилиги, омилкорлигига юксак баҳо берди. Тараз шаҳридан ташриф буюрган устозлар Гулзода Рустамова, Шаригул Жалдасова, Жанубий Қозоғистон Педагогика коллежи устозларидан Нурбу Марзабаева ҳам семинарда фаол қатнашдилар.

Дарсларни баҳолашда устозлар устози Б. Турдиқулов, мазкур мактабнинг илмий мудири У. Ходиматова, директор ўринбосари Нигора Шомадиева, янгиланган таълим билимдонлари, вилоят миқёсида ўзбек тилли мактаблардаги ўзгаришларга етакчилик қилаётган М. Мусаева, Ш. Норалиева, maktab.kz сайти бош муҳаррири Нафосат Акрамова ва бошқалар фаол иштирок этдилар.

Семинар  якунида янгиланган таълим дастури негизида ёруғ курган дарслик муаллифлари билан учрашув уюштирилиб, натижа, муаммо ва уни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Ҳулкар Жамолова етакчилик қилаётган жамоа мазкур семинар тимсолида яна бир марта ўзининг маҳоратини намойиш этди. Зеро, вилоят рейтингларида ҳам пешқадамликни қўлдан бермай келаётган мазкур мактабда ўрганиладиган тажриба мўл.

Абдумалик САРМОНОВ.

Қуйида семинардан лавҳалар
чоп этмоқдамиз:

Семинарнинг ташкилотчиларидан бир гуруҳи.

Кофе-брейкнинг «кола»си ҳам мазали.

 

Устознинг мамнунлиги — шогирдларнинг маҳоратидан дарак беради.

Етти қирни ошиб, семинарга ошиққа дугоналар: Кентовдан Наргиза Чалова, Қорабулоқдан Дилбар Нишонбоева  maktab.kz  сайти бош муҳаррири Нафосат Акрамова билан бирга.

Коладан ҳеч ким бенасиб қолмади.

Саҳна безаги — санъаткорларга муносиб!

Кўргазмага қўйилган китоблар, улар қаторида кундузи мактабни, кечқурун оилани, кечаси қаламини тебратиб келаётган maktab.kz  ижодкорларининг ҳам китобларидан анчаси бор.

Тараздан ташриф буюрган Гулзода Рустамованинг ўқиган шеъри мажлисга шукуҳ бахшида этди.

 

Нафосат Акрамованинг чиқишини зал сукунатда тинглади ва якунини қарсаклар билан давом эттирди. 

Семинарнинг ардоқли меҳмонлари.

Фикр айтиш — илм талаб қилади.

Е. Юсупов мактаби — қобилиятларга бой.

Муаллиманинг ҳар бир қадами, каломи — намуна.

Дарснинг масъулиятини ўқитувчиларгина билади.

  

Семинарнинг асосий қаҳрамонлари — ўқувчилар!

 

Санъат — инсонни юксалтиради!

Ижодкорларимиз илҳом тўплашмоқда.

Сўнгги саҳна: журналист ва муҳаррир.

Қўшимча маълумотлар:

Видеолар:

ФБда семинар ҳақида:

"Фанларни чуқур урганиш — маънавий янгиланиш омили" Шундай мавзу доирасида Қозоғистон узбеклари "Дустлик" хамжамияти х…

Опубликовано Ассоциация узбеков РК «Дустлик» 28 октября 2017 г.

 

2 комментария to “Бириктирилган таълим — муваффақият гарови ёки Семинар таассуротлари”

  1. Дилфуза Халиқназарова
    22:46 on Октябрь 30th, 2017

    Офарин!!! Сайтимиз жамоаси хамма жойда узига яраша обру эътиборга эга. Бу эса сайт аъзоларининг билимдон эканлигидан далолат беради. Олга кизлар.

  2. Машхура
    00:43 on Ноябрь 2nd, 2017

    Фақатгина олға!Омад,зафар ёр булсин!

Оставить комментарий: