19 Авг

2 сентябрь куни мухлисларимиз ажойиб совға тақдим этдилар. Видеолавҳа жамоамизнинг ўтган мавсумдаги фаолиятини акс эттиради.

Шу муносабат билан биз ҳам барча мухлисларимизга улкан совғамиз — юрак қўримиз, заковат чўғимизни сарфлаб яратган қисқа муддатли режаларимиздан бир қисмини азизларимизга тақдим этишга қарор қилдик. Бугунги кундан 2-синфларга тегишли Табиатшунослик ва дунётаниш ҳамда 1-синфга мўлжалланган инглиз тили дарсларининг ҚМРларини шу сайтдан ўқишингиз, кўчириб олишингиз, истаганингиздек қайта ишлаб, фойдаланишингиз мумкин. Барча устозларга ижодий муваффақиятлар тилаймиз!

***

Барча фанларнинг ҚМРлари олиш масаласида эса қуйидаги контактлар орқали боғланишингиз мумкин:

Мурожаат учун телефон (WhatsApp ҳам): +7 747 337 0870

Электрон почта: maktabkz@mail.ru

Қуйидаги форма орқали ҳам буюртма беришингиз мумкин:

Ўзингизга зарур дарсларни белгиланг ва буюртма беринг

Намуна учун қуйидаги ҳаволадан қисқа муддатли режалардан бирини олишингиз мумкин:

1-дарс Ёз – ўтди соз. 2-синф Адабий ўқиш

4 комментария to “Билимлар куни муборак бўлсин! Байрамларда совғалар тақдим этиш — эзгу анъана. ҚМРларимиз сиз учун бепул чоп этилади”

  1. Наргиз
    08:57 on Август 22nd, 2017

    Ассалому алейкум ҳамкасблар.
    Сизларнинг ишларингизда ривож тилайман.
    Фақат юксак чўққилардан кўрина верингизлар.
    Илтимос ҚМР ларни қандай кўрсам бўлади ?

  2. Наргиз
    19:39 on Сентябрь 2nd, 2017

    Ассалому алейкум .
    Раҳмат қмж ни кўрдим, лекин ўзгаришлар киритибсизлар. Энди ўшандай ёзамизми ?
    Соғликни сақлаш ва техника хавфсизлиги деганни ҳамма фанга қўшамизми ? Математикада луғат бойлиги деганга нима ёзамиз ?

  3. Дилфуза
    23:57 on Сентябрь 2nd, 2017

    Сайтимиз келажаги порлоқ,чунки бизнинг жамоамиз уз устида доимо изланувчан илм — фан учун жонини фидо этадиган устозлардан ташкил топган. Худо хохласа ишларимиз жахон буйича танилиб сайтимиз олдинги уринларда юради.🤗

  4. gulzada-67-67@mail.ru
    10:26 on Сентябрь 3rd, 2017

    Ассалому алейкум!Хурматли касбдошлар мен хам сизларни янги укув йили билан чин калбдан табриклайман!

Оставить комментарий: