11 Фев

2018 йил 9 февраль куни 13 А. Навоий номли ўрта мактабида maktab.kz сайти томонидан ташкиллаштирилган SmartS интеллектуал олимпиадаси ўтди.  Неъматжон Атаниязов раҳбарлик қилаётган ушбу мактабда бошланғич синф ўқувчилари математика, ўзбек тили   ва дунётаниш фанларидан тест топширикларини бажардилар. Олимпиадани ўтказиш учун сайт ижодкорларидан модератор Кошанова Муқаддас, математика фани бўйича эксперт Шкурова Сайёра, ўзбек тили бўйича эксперт Нишанқулова Дилбарлар ташриф буюришди. Олимпиаданинг тартиб билан ўтишида мактаб маъмуриятининг ҳиссаси катта бўлди. Қолаверса, бошланғич синф устозларидан Тошниёзова З.,   Анарханова М., Усмантаева М. ва бошқа устозларнинг меҳнатини алохида таькидлаш жоиз. Ушбу мактабга ташкилотчилик қилаетган Раҳматуллаева Машҳура мухбиримиз билан суҳбатда «SmartS  олимпиадаси жажжи ўқувчиларнинг билимини оширишда хизмат қилиши шубҳасиз», деди. Эътиборингизга ушбу тадбирдан фотолавҳалар ҳавола этмоқдамиз:

3 комментария to “Алишер Навоий номли мактаб Сайрам тумани SmartS олимпиадаси”

  1. Нафиса
    15:17 on Февраль 11th, 2018

    Балли устозлар,мехнатиз хосили самарали булсин! Укувчиларга айтар гапим эса, илойим хар бирингиз мактабимиз,кишлогимиз,колаверса юртимиз номини бошкаларга танитаверинглар! Келажакда,биз устозлага,рахмат эшиттирадиган инсон булишингларни насиб килсин!

  2. Машхура
    21:46 on Февраль 18th, 2018

    Мактаб жамоасига уз миннатдорчилигимни билдираман!

  3. Машхура
    21:47 on Февраль 18th, 2018

    Дустим Нафисахон илтифотингизга ташаккур!

Оставить комментарий: