8 Апр

Мамлакатимиз мактабларига янгиланган таълим мазмуни кириб келди. Унинг самарадорлиги яққол намоён бўлди. Шу билан бирга илғор устозлар тажрибасини оммалаштириш юзасидан катта ишлар қилинмоқда.

Туркистон шаҳридаги Замир Муҳаммаджонов етакчилик қилаётган №2 сонли Ҳамза номли умумий ўрта мактабда Жанубий Қозоғистон вилоят  «Өрлеу» педагог ходимларнинг малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Мусаева Маҳфуза Октамовна мутасаддилигида улкан анжуман ўтди. «Бошланғич синфлар муаллимлари тажрибасида янгиланган таълимнинг асосий аспектлари ва усуллари» деб аталган семинарда вилоятнинг турли мактаблари раҳбарлари, устозлар, соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Қуйида ушбу тадбирдан иштирокчилар таассуротларини ва  фотолавҳалар чоп этмодамиз.

Дилнора Қувашева, сайтимиз ижодкори:

2018 йил 5 апрелда ўтган «Бастауыш сынып мұғалімдерінің тәжрибесінде жаңартылған білім берудің негізгі әспектілері мен әдістері» мавзусидаги семинардан узгача бир таассуротлар билан қайтдим. Мехмонларни мактаб фойесида тажрибали директорнинг ишчан ўринбосарлари: Дийметова Д, М. Файзиметовалар чиройли табассум билан кутиб олишди ва ўтаётган семинар мавзуларига оид материалларни  беришди.

Кираверишда қизил, оқ, сариқ  атласдан маҳорат билан гуллар тикиб, арка ясашгани менга жуда ёкди. Илк қадамданоқ ҳар биримизда ушбу таълим даргоҳининг чевар ўқувчилари ва моҳир мураббийларига ҳавас уйғонди.

Мактаб мажлимлар залида раҳбарлар ҳамда дарсликлар муаллифлари билан учрашув ташкил қилинди. 1, 2, 3, 4-синфларда намунали дарслар кузатилди.  Дарслар давомида қуйидаги усул ва услублар кўпроқ қулланилди:

«Маған ұнаған 5 сөз» ўйини, 

«Модерация»әдісі,

«Қадам»әдісі,

«Бағдаршам» әдісі,

«5 қадам»әдісі,

«Сөз тап» әдісі,

«Бўғинлардан сўзлар яса» ўйини.

Семинар сўнгида папка ичида берилган капалакчага қайта боғланиш ясалди ва гулларга капалакчалар қўндирилди. Фаол устозлар ва мактаб рахбарлари тақдирланди.

Н.О.Шамадиева, Е.Юсупов номли №104 мактабнинг  бошланғич синфлар илмий мудири:

Жорий йилнинг 5 апрель куни азим ва қўхна Туркистон шаҳрининг марказида жойлашган З.А  Мухаммеджанов раҳбарлик қилаётган №2 Хамза номли умумтаълим ўрта мактабида бошланғич синф ўқитувчиларининг “”Бошланғич синф муаллимларининг тажрибасида янгиланган таълимнинг асосий аспектлари ва услублари” мавзусида вилоят миқёсидаги семинари бўлиб ўтди.  “Өрлеу”   педагог кадрлар малакасини ошириш институти ва Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этно маданият маркази  ҳамда Туркистон шаҳар билим бўлими томонидан ташкил қилинган қилган  бу анжуманга вилоятимизнинг турли мактабларидан  устозлар ташриф буюришди. Семинар иштирокчиларини   педагог кадрлар малакасини ошириш институтининг катта ўқитувчиси М. О. Мусаева қутлаб   семинарнинг бош мақсади ўқитувчиларнинг ҳозирги кунда янгиланган таълим дастурини амалга ошириш борасида олиб бораётган иш тажрибалари билан яқиндан танишиш эканлигини таъкидлади.  Критериал баҳолашнинг амалда қўлланишини кўрсатувчи  очиқ дарслардан устозлар анчагина керакли маълумотларга эга бўлишди. Қозоқ, рус, ўзбек тилларида олиб борилган дарслар юқори даражада ўтилди. Жумладан  У Салоходдинова, М Мансурова , О Идирисова , Д Османова каби  илғор тажрибали ўқитувчилар янгиланган таълим дастури асосида ўқиётган синфларда жуда намунали, мазмунли очиқ дарслар қўрсатиб иш тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ўзбек тилида таълим оладиган ўқувчилар учун янгиланган таълим дастури асосида яратилган дарсликлар муаллифи З Аташикованинг “3- синфларга мўлжалланган “Ўзбек тили” ва “Ўқиш” дарслигининг ўзига хос хусусиятлари” , №109 мактаб ўқитувчиси Н Тажиева  “1-синф ўқувчилари билан гуруҳ бўлиб ишлашнинг қоидалари” , 107 мактаб ўқитувчилари Х Атаходжаева  ва  Х Турсунматоваларнинг “Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш тезлигини ошириш усуллари” , Қошғарий номли мактаб ўқитувчиси Б Мирзаеванинг “Бошланғич синф ўқув жараёнини ташкил қилишда CLIL методикасининг тадбиқ этиш”, Хамза номли мактаб ўқитувчиси  М Пирметованинг “Ўқиш ва ўқитишдаги муаммоларни ечиш йўллари” мавзусидаги маърузалари тингланиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Давра суҳбатида  қолиплаштирувчи ва жамловчи баҳолашга доир масалалар муҳокама қилинди.  Семинар якунида очиқ дарс ўтган ва маъруза  ўқиган устозларимиз меҳнати юқори баҳоланиб “Мақтов қоғозлари” билан тақдирландилар. Семинарда қатнашган барча меҳмонлар бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, меҳмондўстлиги яққол сезилиб турган мактаб жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдириб кўтаринки кайфиятда қайтишди.

3 комментария to “Туркистонда семинар: янги услуб ва усуллар”

  1. Абатова Дилмура
    23:07 on Апрель 8th, 2018

    Мактаб жамоасининг ишларида зафарлар тилайман

  2. Нуртаева Санобар
    21:14 on Апрель 9th, 2018

    Балли хамиша ишингларга Оллох ривож берсин.Ёмон куздан яратганим узи асрасин

  3. Еркин Абраймов
    18:54 on Апрель 20th, 2018

    Очень рад, что семинар прошел в нашей школе.

Оставить комментарий: