24 Фев

Сайрам туманидаги №47 мактабнинг яқин келажакда Абай номини олиши кутилмоқда. Буюк қозоқ алломаси каби теран билим олиш истагидаги ўқувчиларга Малабаева Луиза раҳбарлигида таълим бераётган педагоглар жамоаси қатор ютуқларга эришмоқда. Жумладан, бош бўғин — бошланғич синфларнинг салмоқли зафарларини тилга олиш мумкин. Директор ўринбосари Ҳашимова Каромат, ўқитувчилар Абдираимова Ҳилола, Ҳасантаева Дилдора, Сайдуллаева Шаҳло, Досметова Раъно, Камилова Барнова бошқа устозлар шогирд камолидан юксак мукофот йўқлигини англаган ҳолда ишламоқдалар. SmartS олимпиадаси ҳам ўқувчилар учун муҳим довонлардан бири бўлиб, ўз билимини баҳолашлари учун яхши имконият бўлмоқда.

Тасвирларда: SmartS олимпиадасидан лавҳалар.

Оставить комментарий: