17 Авг

16 август куни кўпгина битирувчилар учун узоқ кутилган кун бўлди десак янглишмаган бўламиз. Чунки ҳудди шу кун анъананага айланган «ОҚ ЙЎЛ ТАЛАБА» байрами бўлиб ўтди. Бу байрамда ўқувчилар учун елиб-югурган устозларимиз, ота-оналаримиз ва грант соҳибию-соҳибаларининг меҳнати такроран тилга олиниб совға-саломлар билан тақдирланишди. Шу билан биргаликда тақдимотда келажак талабаларга қўйилган улкан маъсулиятни эслатиб уларга қишлоғимиз номини кўкка кўтаришларини тилади. Тадбирда кўплаб битирувчилари олий таълим грантлари олган, ўндан ортиқ шогирдлари АҚШ ҳукуматининг FLEX танловида ғалаба қозонган «Бўлашақ» таълим маркази етакчиси Жуманқул Тошпўлатов фаол иштирок этди.

Оставить комментарий: