26 мая

Сайрам туманидаги №3 Ҳамза номли мактаб жамоаси самарали меҳнати билан танилган. Жорий йилда ушбу таълим даргоҳининг уч нафар ўқувчисиАҚШда бир йиллик таълим учун грант олишга муваффақ бўлишди. Натижада, океан ортида ўқиш имконига эришганлар сони жиҳатидан  Сайрам туманида биринчи ўринга кўтарилди. SmartS олимпиадалари натижалари эса уларга муносиб ёш авлод тарбияланаётганини исботлади. Дилбарай Нишанбаева ташкилотчилигида ўтган бу тадбирда Ҳамза номли мактабда кўплаб қобилиятли болалар таълим олаётгани маълум бўлди.

Ўқувчиларнинг барчаси билими яхшилигини исботлашди. Талипов Аброр, Исматуллаева Сарвиноз (1-«Б» синф), Сайдахметов Комронбек, Мадикаримов Асилбек, Бекпулатов Ўктам (3-«Б» синф), Каримжанова Сакина (2-«Г» синф), Аззамкулова Жасмина (2-«Г» синф), Абдимавланова Зияда (2-«Г») синф, Абдимажитова Нозима (1-«Ə» синф), Бегалиева Диана (2-«Б» синф) ва бошқаларнинг ҳуснихати ҳам, ечган амаллари ҳам бехатолиги билан ажралиб турарди. Бир сўз билан айтганда, SmartS олимпиадалари туфайли барча ўқувчилар ва муаллимлар ғалаба қозонишди ва янги зафарлар сари руҳланишди. Қуйида, ана шу тадбирда энг яхши натижалар кўрсатган бир гуруҳ ўқувчиларнинг суратларини чоп этмоқдамиз.

Оставить комментарий: