26 мая

Инсон ҳаётда соғлом яшаши учун албатта жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши зарур. Шундай экан, Президентимиз Нурсултон Абишевич Назарбоев “Фақат соғлом миллатгина рақобатбардош бўла олади ” деб бежиз айтмаган.

Дарҳақиқат, спорт  ва жисмоний тарбия орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ҳамда ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш билан биргаликда уларнинг зарарли одатлардан ҳоли бўлишига,  бўш вақтларидан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга эришиш мумкин.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳукуматимиз  томонидан  спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида Чимкент шаҳрининг жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ҳар йили мактаб ўқувчилариаро спартакиада уюштирилади. Спартакиада ғолиби бўлиш учун шаҳримизнинг 130 мактаби беллашувга тушади. Бу йилги  спартакиада 68 маротаба  ўтказилди. Спартакиада қатнашчилари  спортнинг 12 тури бўйича  беллашдилар.

Булар: енгил атлетика, президент кубоги учун кураш, Ғалаба кунига бағишланган эстафета, тўққиз қумалоқ, шашка, шахмат, баскетбол, стритбол, волейбол, қўл тўпи, футбол ва туризм.

Спартакиаданинг натижаси бўйича,  Ҳамза номли  №42 умумтаълим мактабининг   ўқувчилари   спортнинг 12 тури бўйича беллашиб  умумжамоа ҳисобида 1786,5 балл йиғдилар ва I  ўринни эгаллаб, шаҳримизнинг 129 мактабини  ортда қолдирдилар.

II ўринни шаҳримизнинг №41 умумтаълим мактаби  1778,5 балл билан  қўлга киритсалар, № 90 мактабнинг умумжамоаси  эса 1778 балл билан III ўринни  эгалладилар.

2018 йилнинг 23 майида эса 68-спартакиада дастури  ўйинлари бўйича мактаблараро мусобақада ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Ғолибларни  қутлаш учун

Чимкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бўлиминиг бошлиғи Н.А.Әбдиқулов  анжуман иштирокчиларини қизғин муборакбод этди. У ўз сўзида ҳукуматимиз томонидан спортни ривожлантиришга берилаётган катта эътибор ва спортчиларимиз эришаётган ғалабалар ҳақида тўхталиб, пешқадам спортчиларга, яъни  мактаб ўқувчилари ҳамда  жисмоний тарбия ўқитувчиларига ғолиблик кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди. Сўзининг якунида биринчиликни қўлга киритган Ҳамза номли №42 умумтаълим мактабининг директори Сабирова Луиза Иляшовна, жисмоний тарбия метод бирлашма раҳбари Павлов Михаил Николаевичга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ҳилола Мадалиева.

Тўлиқ маълумотларни қуйидаги файлдан юклаб олишингиз мумкин:

Чимкент чемпионлари

Оставить комментарий: