14 Июн

Қорабулоқдаги «Бўлашақ» ўқув маркази раҳбари Жуманқул Тошпўлатов ва «Қорабулоқ корнер» ташкилоти аъзолари уюштирган бу даргоҳга кириш учун расмий синовдан ўтиш зарур, кейин эса лагердаги барча тадбирлар инглиз тилида ўтади. Инглиз тили ва мантиқий фикрлаш дарслари кўзда тутилган. Ўқиш, ёзиш, тинглаш, гапириш мўлжалланган. Бу эса тил баръеридан ўтиш учун ўқувчиларга катта имконият.

Асосий ҳомийлар: «Бўлашақ» ўқув маркази раҳбари Жуманқул Тошпўлатов, турли хорижий мамлакатларда таълим олган қорабулоқ ёшларини бирлаштирган «Қорабулоқ корнер» ташкилоти аъзолари  ва №42 Фурқат номли мактаб маъмурияти. Она қишлоғининг истиқболи учун жон куйдираётган ёшлардан ҳамма миннатдор. Дарсларнинг кщп қисмини бевосита инглизлардан ўрганган йигит-қизлар олиб боришмоқда.

Лагерда жўшқин ҳаёт давом этмоқда.  Спорт, маданият, маърифат тадбирлари бир-бирини тўлдирмоқда. Барча иштирокчилар мамнун.

Дилноза Мамаева фоторепортажи.

Опубликовано Дилнозой Мамаевой 7 июня 2017 г.

Опубликовано Дилнозой Мамаевой 7 июня 2017 г.

Опубликовано Дилнозой Мамаевой 13 июня 2017 г.

Видеоларни ҳам томоша қилинг:

 

One Response to “Қорабулоқда бепул инглиз тилли лагерь очилди Видеолавҳалар Дарсдан ташқари тадбирлар”

  1. gulzada-67-67@mail.ru
    05:49 on Июнь 15th, 2017

    Жуда яхши, илохим укувчиларимиз доимо шундай изланувчан,тиришкок,билимдон,аклли,соглом ва кувнок булишсин!Офарин!

Оставить комментарий: